Контейнердан жасади топилган ишчилар нимадан ўлгани айтилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида контейнердан 2 нафар фуқаронинг жасади топилгани ҳақида хабар бергандик. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати қўшимча ахборот берди. 

Аниқланишича, “Агрокимётаъминотсервис” МЧЖ ҳудудидаги яшаш учун мослаштирилган контейнерда икки нафар ёлланма ишчи қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан захарланиб вафот этган.

Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, туман ҳокимининг “Пастдарғом туманида бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2 нафар ёлланма ишчи номаълум этиологик заҳарланиш оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

977

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг