Конте “шорт-листи”дан ўрин олган футболчилар номи маълум 

Спорт

image

Лондоннинг “Тоттенхэм” клубининг янги бош мураббийи Антонио Конте “шпорлар”нинг январь ойида амалга ошириши мумкин бўлган трансферлар рўйхатини маълум қиди. “Readfootball” нашри тарқатган хабарига кўра, мураббий бир вақтнинг ўзида 3 нафар “Торино” футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Италиялик мутахассиснинг қисқа рўйхатидан ҳужумчи Андреа Белотти ва ҳимоячилар Вилфрид Синго ва Глайсон Бремер каби футболчилар жой олган.

Белоттининг Турин клуби билан шартномаси келаси йилнинг 30 июнида якунига етади. Ҳали янги шартнома борасида келишувга эришилмаган. Шу сабаб “буқалар” футболчини қишда сотиб юборишга мажбур бўлиши мумкин. Акс ҳолда ёзда уни эркин агент сифатида қўйиб юборишга тўғри келади. 

Глайсон Бремер ва Сангонинг шартномаси 2023 йил ўрталарида якунига етади. Transfermarkt портали ивуарлик футболчининг нархини  7 миллион еврога баҳолаган бўлса. бразилиялик футболчининг нархи 15 миллион евро этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг