Конституциявий суд курдпараст партиянинг сайловдаги иштирокини белгилайди – ОАВ  

Олам

image

Туркия Конституциявий суди ўз йиғилишида курдпараст Халқ Демократияси партиясининг май ойида бўлиб ўтадиган умумий сайловлари олдидан ёки кейин тарқатилиши ҳақида қарор қабул қилади. Бу ҳақда бугун, 23 январь куни ТРТ телеканали Конституциявий суддаги манбаларига таяниб маълум қилинди.

Қайд этилишича, Халқ Демократияси партияси ҳукмни Туркия олий судига ўтказиш учун ариза берган. Агар суд бу аризани кўриб чиқишдан бош тортса, мамлакатдаги миллионлаб курд халқининг вакили бўлган партия президентлик ва парламент сайловларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Маълумот учун, 2021 йилда Туркия Бош прокуратураси томонидан Халқ Демократияси партиясига қарши “сепаратчилик фаолияти” ва мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчилар партиясига алоқадорликда айбланиб, иш қўзғатилган. Халқ Демократияси партияси раҳбарияти эса жараённи сиёсий мотивли ва конституцияга зид деб атаган. Шунингдек, 2023 йил январь ойи бошида Бош прокурорнинг талабига биноан партиянинг банк ҳисоб рақамлари ҳам блокланган.

Агар Туркия Конституциявий суди вакилларининг учдан икки қисми (15 нафардан) Халқ Демократияси партиясини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорга рози бўлса, қарор қабул қилинган ҳисобланади.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made