Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди — Мирзиёев

Жамият

image

Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор. Бу фикрларни бугун, 8 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев референдум якунларига бағишланган чиқишида айтиб ўтди. 

"Буларнинг барчаси – миллати, тили ва динидан қатъий назар ҳар бир юртдошимиз “қилса бўлар экан-ку”, деб ўз рўзғори, оиласи мисолида юртимизда юз бераётган катта ўзгаришларни яққол сезаётганидан далолат эмасми?

Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол ва муносиб иштирок этдилар.

Шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор”, дейди давлат раҳбари. 

Сўзида давом этар экан, Мирзиёев энди ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмасликни, “инсон – жамият – давлат”, деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб боришни алоҳида таъкидлади. 

Албатта, халқнинг референдумдаги овози, билдирган юксак ишончи барчага катта масъулият юклаши, эл-юртни рози қилиш учун янги марраларга ундаши, ислоҳотларни жадал давом эттиришда янада катта куч-ғайрат ва илҳом бағишлаши қайд этилди.

"Ўзининг юксак фуқаролик бурчини чин дилдан адо этиб, Асосий қонунимизни қабул қилишда амалий таклиф ва ташаббуслари, ғоя ва фикрлари билан фаол иштирок этган кўп миллатли, мард ва олижаноб халқимизга таъзим қиламан”, деди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made