Конституцияда Президентлик муддатига ўзгартиш киритиладими?

Жамият

0:00
0:00
download

Бугунгача Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссияга амалдаги Бош қомуснинг 90-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш бўйича таклиф билдирилмаган. Бу ҳақда Комиссия Матбуот котиби Одилжон Тожиев маълум қилди, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири. 

Бугун, 28 май куни Комиссиянинг брифинги бўлиб ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари Конституциянинг 90-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича режа бор-йўқлиги билан қизиқди. 

Тожиевнинг маълум қилишича, ҳозиргача на Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббускор “Миллий тикланиш” ва Либерал-демократик партиядан ва на фуқаролардан таклиф келиб тушган. 

Қайд этилишича, айни вақтгача Комиссияга 900 дан ортиқ таклифлар тушган бўлиб, улар орасида президентлик муддатини назарда тутган таклифлар йўқ. 

Маълумот учун, 90-моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1088

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг