Конор Макгрегор тезроқ октагонга қайтмоқчи
Спорт
−
07 январ 2023 6074 1 дақиқа
Икки вазн тоифасида ирландиялик собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида тезроқ октагонга қайтиш ниятидаглигини маълум қилди.
“Октагонга қайтгач, кимгадир мушт тушираман. Бунга ишонинг. Рақибим ким бўлиши менга қизиқ эмас”, дея ёзиб қолдирди Макгрегор ўз саҳифасида.
Ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида Макгрегор янгиланган UFC рейтингидан чиқиб кетганди. Бунгача Дана Уайт промоушенида ирландиялик жангчи 155 фунт вазн тоифасида 14-ўринни эгаллаб турганди.
Маълумот учун, Макгрегор UFC'да жами 28 та жанг ўтказган бўлиб, баҳсларнинг 22 тасида ғалаба қозонган, 6 тасида эса мағлубият аламини тотиб кўрган. У охирги марта 2021 йилнинг ёзида Дастин Порьега қарши жанг қилиб, имкониятни бой берганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август