Конор Макгрегор: “Беш ҳафта уй қамоғида ўтириш менга ёқяпти”
Спорт
−
29 Март 2020
5611Енгил вазн тоифасида UFC бўйича собиқ жаҳон чемпиони ирландиялиик Конор Макгрегор коронавирус сабабли карантин жорий этилгани борасида изоҳ берди.
"Барчага салом, салом Ирландия. Коронавирус пандемияси сабаб муҳим чекловлар жорий қилинди. Мен бундан мамнунман. Кўряпсизми, агар сиз ўйинга кирмасангиз, уни ютолмайсиз. Энди биз ушбу ўйинга кирдик ва қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда ғалаба қозонамиз.
Мен Ирландия халқига мурожаат қиламан - биз қонунга, шунингдек бугунги кунда раҳбарларимиз томонидан берилган тавсияларга риоя қилишимиз керак. Биз ўз уйимиздан ҳеч қаерга чиқмаслигимиз керак. Энди биз буни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бажаришимиз керак ва мен мамлакатимиз аҳолиси саломатлиги ва хавфсизлиги учун ибодат қиламан. Бизнинг ҳаётимиз ва яқинларимизнинг тақдири шунга боғлиқ. Биргаликда биз уйда машқ қилиб иммунитетимиз учун соғлом овқатланишни тарғиб қилишимиз керак.
Мен бошқа халқларга мурожаат қиламан - барча қоидаларга риоя қилинг ва беш ҳафта давомидаги карантинга тайёр бўлинг. Биз буни қила оламиз. Озодликка қадар беш ҳафта. Биз буни қила оламиз. Вақт кетди", деди Конор Макгрегор
Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 664 103 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 30 883 киши вафот этди. Касалланганларнинг 142 361 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь