Конор Макгрегор: “Ҳабиб қўрқоқлик қилди ва Тонига қарши жангдан бош тортди”
Спорт
−
03 Апрель 2020
7184Коронавирус пандемияси инсон ҳаёти учун хавф солгани боис, дунёнинг кўплаб давлатларида барча оммавий тадбирлар бекор қилинди. Шу жумладан, жорий йилнинг 18 апрель куни UFC-249 мусобақаси доирасида АҚШда бўлиб ўтиши керак бўлган Тони Фергюсон ва Ҳабиб Нурмуҳамедов ўртасидаги жанг ҳам қолдирилди. Ушбу ҳолат юзасидан UFC'нинг собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегор изоҳ қолдирди.
"Ҳозирги вақтда жанг қилишим учун ажойиб спорт формадаман. Карантин жорий этилишидан олдин жанг ўтказишим режалаштирилмаганидан ҳурсандман. Агарда карантин бўлишига қарамай жанг қилишим режалаштирилганида, ҳеч қандай тўсиқларга қарамай мен октагонга кўтарилган бўлардим ва ғолибликни қўлга киритардим. Тони ва Ҳабиб ўртасидаги жанг жорий йилнинг 18 апрель куни бўлиб ўтиши керак эди. Афсуски улар ўртасидаги жанг бешинчи маротаба бекор қилинди. Балки коронавирус пандемияси бунга тўсқинлик қилгандир. Лекин, Ҳабиб қўрқоқлик қилди. Жанг қилмаслиги тўғрисида биринчи бўлиб Ҳабиб айтди. Инқирозли вазиятда Ҳабиб АҚШдан уйига қочиб кетди", дея изоҳ қолдирди Конор Макгрегор.
Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон ўртасидагт жанг бешинчи бор қолдирилмоқда. Ушбу икки спортчи ўртасидаги жанглар нима сабабдан қолдирилгани қуйида баён этилган.
Биринчи жанг санаси: 2015 йил 11 декабрь. Ҳабиб қовурғасини синдириб олган ва Тонига қарши жанг бекор қилинганди.
Иккинчи жанг санаси: 2016 йил 16 апрель. Тони Фергюсоннинг ўпкасида суюқлик пайдо бўлгани боис жанг бекор қилинган эди.
Учинчи жанг санаси: 2017 йил 4 март. Ҳабибда муаммолар пайдо бўлиб шифохонага ётқизилган ва Фергюсонга қарши жанг бекор қилинган.
Тўртинчи жанг санаси: 2018 йил 7 апрель. Ўшанда Тони Фергюсон тиззасидан жароҳат олган ва Ҳабиб билан баҳс қолдирилган.
Бешинчи жанг санаси: 2020 йил 18 апрель. Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жангга бу сафар коронавирус пандемияси тўсиқ бўлди. Бу сафар иккала спортчида ҳам муаммо бўлмади. Жанг бекор қилинишига коронавирус пандемияси сабаб бўлди.