Конoр билан жангда мағлуб бўлиш мумкин эмасди – Ҳабиб 

Спорт

image

Бугун, 1 июль куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC'нинг Шон-шараф залига киритиш маросими бўлиб ўтди.

Унда енгил вазн тоифасида UFC'нинг собиқ чемпион Ҳабиб Нурмуҳаммедов ва иккита вазн тоифасида собиқ чемпион Даниэль Кормье расман Шон-шараф залига киритилди. 

Доғистонлик жангчининг 2022 йил март ойида бўлиб ўтган UFC-272 турнири давомида дунёдаги энг яхши промошеннинг Шон-шараф залига киритилиши маълум бўлган эди.

Маросимдан сўнг, Ҳабиб Нурмуҳаммедов 2018 йилнинг 6 октябрида Конoр Макгрегор билан бўлиб ўтган жангни эсалаб, фаолиятидаги исталган жангни бой бериши мумкинлигини, бироқ ирландиялик билан жангда бундай бўлишига йўл қўйишни хоҳламаганини тан олди.

“Бу ерда (Лас-Вегас) 2018 йил 6 октябрда фаолиятимдаги энг катта жанг содир бўлган. Айнан шу аренада. Бу ММА тарихидаги энг буюк жанг эди ва мен унда ғалаба қозонганимдан жуда хурсандман. Мен ҳар қандай жангда ютқазишим мумкин эди, лекин Конoр билан жангда мағлуб бўлиш мумкин эмасди”, деган собиқ UFC чемпиони.

Маълумот учун, Нурмуҳаммедов ММА фаолияти давомида, 29 та жанг ўтказиб, 29 та ғалаба қозонган. 2020 йил октябрь ойида Жастин Гетжини мағлубиятга учратган россиялик жангчи фаолиятини якунлашини эълон қилганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

612

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг