Самарқанд қоғози қандай тайёрланади?

Интервью

QALAMPIR.UZ жамоасининг Самарқандга бўлган сафари Конигил қишлоғининг “Мерос” устахонасида давом этди. Фабрикада қадимий Самарқанд қоғози яратилади. Манбаларда ёзилишича, ҳали Европада папирус ҳамда пергамент асосий ёзув ашёси сифатида фойдаланилаётган бир пайтда Шарқ мамлакатларида аллақачон қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди. Бу эса, айниқса, ҳозирги Марказий Осиё ҳудудларида қўлёзма китобларнинг ёйилишига кенг имконият яратди.

Фабрика дарвозасидан қадам босишнинг ўзида қадимийлик иси уфуради. Ёғоч чархпалак, қадимий устунлар, сувларнинг шариллаб оқиши, баланд паст кўчалар, ёғоч эшикларнинг очилишидаги қадрдон овоз, буларнинг бари Самарқанд.

Устахонага кирар экансиз, биринчи бўлиб қадимий Конигил қишлоғи харитасига кўзингиз тушади.

Мухбир Чарос Шодмонқулова устахона асосчиси Зариф Мухторов суҳбатини олди.

Ч.Ш.: — Ҳорманг, самарқанд қоғози тайёрлашда биринчи нима қилинади?

З.М.: — Ишни биринчи бўлиб бир йил ичида қуритилган новдаларни 2 кун давомида сувга солиб пўстлоғини ажратишдан бошлаймиз. Сўнг уларни пўстини олиб ўт ёқиб, қайнатамиз.

Ч.Ш.: — Қайнатишда нималар муҳим?

З.М: — Биз қайнатадиган сув Сиёб каналининг суви шунинг учун ҳам Самарқанд қоғозининг бошқа қоғозлардан сифат жиҳатидан анча фарқи бор. Пўстлоқ тегирмонда осон ва тез эзилиши  учун 4-5 соат қайнатилиши керак.

Ч.Ш.: — Бир марта қайнатилган сув кейинги жараёнда ҳам ишлатиладими?

З.М.: — Йўқ бу сув фақат бир марта ишлатилади. Энди кейинги жараён тегирмон. Бу ерда қайнатилган пўстлоқ тегирмонда эзилади. Боя “юмшоқ” ҳолатда эди. Энди биз уни “бўтқа” ҳолатига келтирамиз. Тегирмондаги жараён 4 соат давом этади.

Ч.Ш.: — Бир кунда нечта қоғоз ишлаб чиқарилади?

З.М.: — Бир кунда 100-150 дона қоғоз ишлаб чиқарилади.

Х асрнинг охирларига келиб, Самарқанд қоғози папирус ва пергамент ўрнини тамоман эгаллади.

Ўрта асрларда Самарқандда қоғозсозлик кенг равнақ топди. Тадбиркор аждодларимиз ўз маҳсулотларини нафақат қўшни давлатлар, балки Буюк Ипак йўли орқали Европа бозорларига олиб чиқишди. Табиийки, ушбу жараён натижасида жаҳон олимлари, ёзувчи ҳамда шоирлар, котибу наққошлар юртимизда тайёрланган юқори сифатли қоғозлардан фойдалана бошлашди.

Самарқанд қоғози кашфиёти натижасида дунё нашриётчилиги шаклланди ҳамда равнақ топди. Истиқлол йилларида мамлакатимизда қоғоз ишлаб чиқариш саноати янада ривожланди. Ушбу қоғоз бугунги кунда ҳам жаҳоннинг энг сифатли қоғозлари сирасига киради.

Мерос устахонасида ака-ука Мухторовлар 10 йилдан буён меҳнат қилишмоқда. Фабрикада иш вақти 12 соат. Меҳнат ва вақтни таққослайдиган бўлсак, ҳунармандларимизга ва улар ишлаб чиқараётган маҳсулот сифатига қойил қолишимиз керак. Сабаби бир кунда атиги 100-150 дона қоғоз тайёрланади.

1


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд қоғози

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар