Конгода саккиз аёл тириклайин ёқиб юборилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг сентябрь ойида Конго Демократик Республикаси Жанубий Киву провинциясининг учта туманида саккиз нафар аёл тириклайин ёқиб юборилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йил маҳаллий аҳоли “жодугарлар ови”ни уюштирган. 3 ой давомида (июндан сентябргача) 300 дан ортиқ аёл жодугарликда айбланган. Ҳуқуқ ҳимоячилари содир бўлаётган воқеаларда ҳукуматни айблашган, аммо ҳукумат чора кўришни хоҳламаган.

“Ҳукумат айби билан “жодугар”ларга ҳужумлар кўпаймоқда. Давлат, хусусан полиция ва адлия тизими ўз вазифаларини умуман бажара олмаяпти”, деган Букаву шаҳри Қишлоқ тараққиёти олий институти директори ва социология профессори Боско Мучукива

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, бундай ҳолатларда қотилликни содир этганларни топиш қийин. Чунки улар жамоатчилик раҳбарлари томонидан амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазо секторига тажовузи натижасида 126 киши, шу жумладан 31 нафар бола ва 20 нафар аёл ўлдирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1015

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг