Конгода 15 киши номаълум касалликдан вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Конго Демократик Республикаси ғарбида тиббиёт ходимлари яқин ҳафталарда 15 нафар ёши катта одамларнинг номаълум касалликдан ўлганини аниқлади. Бу ҳақда “Agence France Press” хабар берган.

“Биз 60 ёшдан 80 ёшгача бўлган 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган касалликни аниқладик”, деган губернатор Жан-Мари пети.

Касаллик бош оғриғидан бошланади, сўнгра бутун танада оғриқ сезилади. Бунинг ортидан нафас олиш билан боғлиқ муаммо пайдо бўлади.

Касаллик тарқалишининг эпитсентри Ангола билан чегарада жойлашган Cасонго Лунда вилояти. Биринчи юқтирган одам ўтган февраль ойи бошида аниқланган. Марҳумларнинг тўқима намуналари тадқиқот учун мамлакат пойтахти Киншаса шаҳрида жойлашган тадқиқот марказига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Конго

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг