Конго шарқидаги тошқинлар оқибатида 200 га яқин одам ҳалок бўлди

Олам

image

Конгонинг Жанубий Киву провинциясида кучли ёғингарчилик туфайли дарёлар тошиб кетди. Оқибатда камида 176 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри маълум қилди.

Хабар қилинишича, Бушушу ва Ньямукуби қишлоқларида тун бўйи давом этган кучли ёмғир Чибира дарёсининг тошиб кетишига сабаб бўлган.

Вилоят губернаторига кўра, қурбонлар сони 176 кишини ташкил этган ва яна кўп киши бедарак йўқолган.

Норасмий маълумотларда келтирилишича, маҳаллий фуқаролик жамияти вакиллари 227 жасад топилганини маълум қилган.

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Тропик иқлим зонасида жойлашган Конго Демократик Республикаси ёмғирли мавсумда тез-тез табиий офатларга дуч келади. Аммо бу каби ҳодисалар Жанубий Кивуда кам учрайди.

Бундай катталикдаги энг сўнгги ҳодиса 2014 йил октябрда содир бўлган, ўшанда кучли ёмғир 700 дан ортиқ уйни вайрон қилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, ўша пайтда 130 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Конго қурбонлар тошқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг