Конфетлар қачон пайдо бўлган? 

Бу қизиқ 3150
image

18 октябрь — ширинликларга бефарқ бўлмаган ҳар бир киши учун байрам. Ҳар йили шу санада Бутунжаҳон конфет куни нишонланади

Конфетлар қадимги Миср даврида пайдо бўлган деб ишонилади. Маълумотларга кўра, бу тасодифан, яъни ёнғоқ, асал ва анжирнинг идишлари ағдарилиб, аралашиб кетганда содир бўлган. 

Араб ёки шарқ ширинликлари бутун дунёда машҳур бўлган ва шу кунгача шундай бўлиб келмоқда. Ширинликлар тайёрлашда шакарни биринчи бўлиб араблар ишлатган. Ҳар хил ёнғоқлар ва қуритилган мевалар ҳам ўзгармас таркибий қисм бўлган. 

Россияда ширинликлар чинор сиропи, асал ва бошқа маҳсулотлар ёрдамида тайёрланган. Ўша пайтда барча ширинликлар қўлда ишланган маҳсулот бўлиб, кўпинча тасаввур, ижодий фикр ва қандолатчилик тажрибаси маҳсулига айланган. Шундай қилиб, янги ғоялар ва янги турдаги ширинликлар, шу жумладан конфетлар пайдо бўлган. 

Шуниси эътиборга лойиқки, одамлар ширин маҳсулотлар кайфиятни кўтариш хусусиятига эка эканини узоқ вақт олдин пайқаган. Бу эса шоколадли конфетлар бир вақтнинг ўзида дорихоналарда ҳам сотилишига сабаб бўлган.

Фармацевтлар ширинликларни йўтал ва асаб касалликларига даво сифатида таклиф қилган. Бугунги кунда тадқиқотчилар бахт гормонлари шоколад ейиш жараёнида ҳосил бўлишини даъво қилишади. Шундай қилиб, фармацевтлар томонидан муомалага киритилган “конфет” атамаси кейинчалик қандолат маҳсулотлари турларидан бирини англата бошлаган. 

ХХ асрга келиб конфет тайёрлаш жараёни оммавий ишлаб чиқаришга айланган. Бир томондан, бу оддий аҳоли учун ширинликлар нархи ва тақчиллиги муаммосини ҳал қилган, бироқ айни пайтда табиий маҳсулотни яратишнинг ижодий жараёни йўқолган. 

Ҳозирги кунда кимёвий компонентлар кўпчилик ширинликларда учрайди, улардан кўп миқдорда фойдаланиш шунчаки зарарли бўлади. Соғлом турмуш тарзи, жумладан, соғлом овқатланиш оммалашиб бораётгани фонида табиий қўлда тайёрланган ширинликлар тайёрлаш анъанаси қайта тиклана бошлади. 

Бундай ширинликларнинг нархи анча юқори, аммо маҳсулотнинг фойдалилиги ва ўзига хослиги аста-секин унга кўпроқ харидорларни жалб қилмоқда. 

Қандолатчилар, ишлаб чиқарувчи компаниялар, савдо белгиси эгалари ҳар йили Бутунжаҳон конфет куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда қатнашишга ҳаракат қилади. Бу кунда байрамлар, карнаваллар, кўргазмалар, қўлда тайёрланган ширинликлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Ушбу тадбирлардаги ширинликлар болалар учун энг яхши совғага айланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.2
t
×