Кондиционернинг фойдасининг биламиз, зарариничи?

Саломатлик

image

Куннинг иссиқ кунларида кондиционер ёрдамида салқинлатилган хонада ўтириш, дам олишнинг гашти ўзгача. Аммо кондиционернинг фойдали томонлари билан бирга зарарли томонлари ҳам бор.

Кондиционернинг ўрта даражадаги салқин ҳаво оқими, дим ва жуда иссиқ ҳароратда гўдаклар ва ёши улуғ кишиларга ижобий таъсир кўрсатади. Гап шундаки, уларда организмидаги совитиш тизими мукаммал бўлмайди ва ҳароратга тез мослашиб олишга қийналади.

Кондиционердан фойдаланганда бирданига энг паст ҳароратга қўймаслик керак. Совуқ ҳаво оқимини зинҳор одамларга қаратмаслик лозим. Ҳеч ким шамоллаб қолмаслиги учун совуқ ҳаво оқими хонага бир текис тарқалишига аҳамият бериш керак.

Тиббиёт ходимларининг айтишича, кондиционер инсон танаси ҳароратини тушириб юборади. Натижада, қуруқ йўтал, томоқ, қулоқ, бўйин, бел оғриқлари пайдо бўлади. Айниқса, ушбу агрегатнинг совуқ ҳавоси инсонга йўналтирилган бўлса, унинг тана ҳарорати кескин тушиб кетади. Нафас олиш билан боғлиқ хасталиклар хавфи ошади. Бунга яна қулоқ яллиғланиши, бурун бўшлиғи шиллиқ пардаси шамоллаши, нафас йўллари яллиғланиши, мушаклар шамоллаши ва зотилжамни қўшинг. Ушбу хасталикларнинг бари жиддий ва анча узоқ даволанишни талаб этади.

Бундан ташқари, тоза ҳаво бўлмасдан(дейлик, ичкарида, ёпиқ жойда) кондиционерни узоқ вақт ишлатишдан хонадаги ҳаво намлиги пасайиб кетади. Бундан эса тери ва шилимшиқ билан қопланган безлар зарар кўради. Ҳатто, аллергия ҳам пайдо қилиши мумкин. Шу боис ушбу агрегатнинг фильтрларини вақти-вақти билан тозалаб туриш талаб этилади. Акс ҳолда кондиционерингиз турли зарарли замбуруғлар, моғор, пўпанак ва бактериялар уясига айланади.


Автомобилда кондиционердан қандай фойдаланиш керак?

Автомобиль ҳайдаш йўриқномасида кондиционерни ёқишдан олдин ойнани 2 дақиқа очиб қўйиш тавсия этилган. Бунинг тиббий сабаблари қуйидагичадир:

Ўрганишларга кўра кондиционер ҳавони совутишдан олдин ичидаги пластикдаги бензолга тўйинган, ракни келтириб чиқарувчи ҳавонинг ҳаммасини чиқариб ташлайди. Машина ичида пластик иси анқиганидан буни сезиш мумкин. Буни ҳамиша ҳисобга олишингиз ва ҳавони совутиш олдидан ойнани бир муддат очиб қўйишингиз лозим.

Моторни ишга туширишингиз биланоқ дарҳол кондиционерни ёқманг. Бу муддат ичида ойна очиқлигича қолсин. Салон ҳавосига тарқаладиган кўплаб углеводородлар (асосан, ҳидли) ва турли қўшимчалар рак касалини келтириб чиқаради.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг