“Kompromatuzb” қанча миқдорда зарар етказгани очиқланди
Жамият
−
04 Июль 2023
11346“Kompromatuzb” Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши судга келиб тушди ва 4 мазкур иш нафар айбланувчига нисбатан кўриб чиқилади. Мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 млрд 138 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Келтирилишича, мазкур иш бўйича 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган Хуршид Далиев, 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Сиёвуш Ҳошимов, 2004 йилда Андижон вилоятида туғилган Аҳмадулло Аҳмаджонов ҳамда 1973 йилда Андижон вилоятида туғилган Мавжуда Мирзаева жалб қилинган. Обидовга кўра, А.Аҳмаджонов Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25, 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан, С.Ҳошимов юқоридаги моддаларга қўшимча равишда ЖКнинг 243-моддаси билан, Х.Далиев эса худди шу моддалар ва ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан, М.Мирзаева эса Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, айни пайтда у “E-XSUD” электрон ахборот тизими орқали судьялар ўртасида тақсимланиш жараёнидадир.
Жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь