Компьютер чипига инсон мия ҳужайралари ўрнатилди

Технология

image

Австралиядаги Cortical Labs лабораториясида компьютер чипига инсон мия ҳужайралари ўрнатилди. Ушбу тадқиқотни амалга оширган лаборатория бош директори Хон Венг Чонг ва унинг жамоаси мазкур чип видео ўйинларини ўйнашда асқотишини айтган. Бу ҳақда “Forbes” сайти маълум қилди.

Билдирилишича, Чонг Австралиянинг стартап технологиясини биологик компьютерларга айлантирмоқчи. Олим ушбу кашфиёт сунъий интеллектдан ўзиб кетишига ва бошқа компанияларнинг ўсишини кучайтиришга умид қилмоқда.

“Беш йил ичида биз 5-10 та муваффақиятли компания ҳамда технологиямизга асосланган стартапларга эга бўлишни хоҳлаймиз”, дейди Чонг.

Cortical Labs 2023 йилнинг охиригача ўзининг биологик компьютерларини сотиб, даромад олишни мақсад қилган. Компания Кембриж университетининг тадқиқот учун инсон ҳужайраларини таъминлайдиган бўлими билан ўз маҳсулоти устида тажриба ўтказиш бўйича келишувни аллақачон имзолаган. Лаборатория мия ҳужайраларини дастурлаш учун 120 та биологик компьютер кластерларига эга. 

Чонгнинг маълум қилишича, айни пайтда Cortical Labs ўз хизматларини тақдим этиш учун АҚШнинг бир нечта хотира провайдерлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Компьютер чипи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар