Ўзбекистоннинг Пекин-2022'да қатнашаётган ягона спортчиси дисквалификация қилинди

Спорт

image

Пекин Олимпиадасида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган ягона спортчи Комилжон Тўхтаев мусобақадан дисквалификация қилинди.

Бугун, 16 февраль куни Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларида Комилжон Тўхтаев слалом баҳсларида иштирок этди.

Ўзбекистонлик чанғичининг пойга натижалари у йўл қўйган техник хатоси туфайли ҳисобланмади. У марра чизиғига яқин жойлашган дарвозадан ўтишда хатога йўл қўйди.

Афсуски, Комилжон Тўхтаев иккинчи босқичда иштирок эта олмайди: ҳакамлар қарорига кўра, у мусобақадан четлаштирилди.

Шу тариқа Ўзбекистоннинг ягона вакили Пекин Олимпиадасидаги иштирокини якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1902

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг