Комилжон Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Комил Алламжонов расман Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Ҳукуматдаги манбаси хабар бермоқда.

2019 йил 4 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев "Комил Исмаилович Алламжоновни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисида"ги фармойишни имзолаган.

Бир неча кун илгари қабул қилинган агентлик фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига биноан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган.

Маълумот ўрнида, Комилжон Алламжонов мамлакат сиёсий диорасидаги энг ёш амалдорлардан бири саналади. У 1984 йилнинг 18 сентябрь куни Тошкентда туғилган. Илк фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси – “Ёшлар” телерадиоканалининг “Давр” информацион кўрсатувида бошлаган.

Унинг назарга тушиши 2005-2013 йилларда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаган даври билан боғлиқ. Алламжонов 2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 3 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимида фаолият юритган эди.

2018 йилнинг 29 ноябрь куни у Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги директори лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Комилжон-Алламжонов

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар