Комилов Афғонистонда. У “Толибон” вакили билан учрашди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошлиқ делегация Афғонистонда “Толибон” тайинлаган Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Моттакий билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдул Каҳар Балхи маълум қилди.

Музокаралар бошида Моттакий Комиловни қутлаб, мамлакатдаги вазият яқинда нормаллашишига ишонтирди ва у билан тинч шароитда учрашишдан мамнун бўлишини айтди.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов шаҳарда ҳаёт изга тушаётгани, хавфсиз муҳит шаклланганини урғулаб, Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятда мустаҳкам ўрнини топишига умид қилган.

У Ўзбекистон доим икки давлат манфаатини кўзлаганини, расмий Тошкентнинг Афғонистон билан муносабати бошқа масалаларга боғланмаганини таъкидлаган.

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон транзит, энергетика ва савдо соҳасидаги мажбуриятларига содиқлигини қўшимча қилган.

Учрашув якунида Моттаки Комиловга Мозори-Шариф аэропортини таъмирлаш ва бошқа масалалардаги ёрдам учун миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Толибон

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг