Комилов ТИВ вакили билан Мирзиёевнинг Японияга ташрифини муҳокама қилди
Жамият
−
29 Июль 2019
2713Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё ишлари бўйича Махсус вакили Ҳидеки Уяма амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Вакил Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик деярли барча йўналишларда барқарор ва ўсувчан аҳамият касб этиши ҳамда ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланиши қайд этилди. Давлатлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан томонларнинг мавқелари мос келиши ва ёндашувларининг ўхшашлиги таъкидланди.
Июль ойининг биринчи ярмида Токио шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон – Япония ва Япония – Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик қўмиталарининг қўшма йиғилишининг, Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Япония вазирлик ва идоралари, етакчи ишлаб чиқариш ва молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувларининг муваффақиятли якунлари мамнуният билан эътироф этилди.
Учрашувда йилнинг иккинчи ярмида бўладиган олий ва юқори даражалардаги учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби бўйича фикр алмашилди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ва Япония ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 17-раунди ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Япония ТИВнинг Марказий Осиё ишлари бўйича Махсус вакили Ҳидеки Уяма бошчилигидаги делегациялар икки томон кун тартибининг кенг кўламли масалалари юзасидан фикр алмашди, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамда БМТ, бошқа глобал ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини кўриб чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь