Комилов Лебедев билан МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилди
Жамият
−
12 Сентябрь 2020
2947Кеча, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲга раислиги Тадбирлар режасини амалга ошириш жараёни юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, Ўзбекистоннинг МДҲга раислигининг асосий воқеаси – Давлат раҳбарлари саммитига (16 октябрь) пухта тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Коронавирус пандемиясига қарамай Ўзбекистон томони илгари режалаштирилган тадбирларнинг аксариятини муваффақиятли амалга оширгани қайд этилди.
Бу йил МДҲнинг устав органлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (12 май), Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (29 май) ва МДҲ Иқтисодий кенгаши (30 июнь) йиғилишлари ҳамда соҳавий ҳамкорлик органларининг қатор учрашувлари видеоконференция шаклида бўлиб ўтказилди.
Ушбу тадбир кун тартибига МДҲ фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган муҳим масалалар киритилганлиги таъкидланди.
LiveБарчаси