Комил Алламжонов Раббимов масаласида хавотир билдирди
Жамият
−
18 Апрель 2022
13989Аввалроқ, сиёсатшунос ва таҳлилчи Камолиддин Раббимов кеча, 17 апрель куни Тошкентдаги уйидан чиқиб кетганча қайтиб келмагани, бугун, соат 19:00 атрофида жамоатчилик орасида унинг дом-дараксиз кетгани шов-шувларга сабаб бўлгач, унинг 15 суткага қамалгани маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Айни дақиқаларгача Ички ишлар идоралари Раббимовнинг нега қамалгани ҳақида расмий маълумот бергани йўқ.
Раббимов билан боғлиқ вазият дақиқа сайин ижтимоий тармоқда асосий мавзуга айланиб бормоқда.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов ўз Telegram каналида ҳолат бўйича муносабат ёзиб, хавотир Раббимовдан хавотирда эканини билдирди.
“Камолиддин Раббимов атрофида бўлаётган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Фонд бу масалани ўрганяпти. Ўйлайманки вазият тез фурсатда ойдинлашади”, дейди фонд раиси.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 апрель куни соат 22:00 атрофида у билан боғланиш имкони пайдо бўлган. Журналист Илёс Сафаров сиёсатшунос билан телефон орқали мулоқот қилган. Унинг маълум қилишича, Раббимов айни вақтда халқ тилида “Панельный” номи билан тилга тушган ҳибсхонага жойлаштирилган. У 15 суткага қамалганини айтган.
QALAMPIR.UZ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан алоқага чиқди. ИИББ Матбуот котиби айни вақтда ҳолатга ойдинлик киритилаётганини маълум қилиб, Раббимов маъмурий жавобгарликка тортилганини қайд этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь