Комил Алламжонов: “Биз танлаган йўл воқеаларга бой бўлади деб ният қиламан”
Жамият
−
29 Январь 2020
6120Бугун, 29 январь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида администрация раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.
Ушбу мажлисда АОКА директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева раҳбарликдан кетишганини эълон қилди.
Комил Алламжонов Telegram’даги ўз саҳифасида бу ҳақида ёзар экан шундай дейди: “Ҳаётимнинг энг эркин, қизиқарли ва серқирра кунлари айнан АОКАда ўтди. Давлат хизмати катта мактаб бўлди. Энди биз танлаган жамоатчилик йўли ҳам бундан-да воқеаларга бой, шу билан бирга, сермазмун бўлади деб ният қиламан. Нима бўлса ҳам, халқ ва юрт манфаати бош мақсад бўлиб қолади”.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг собиқ матбуот котиби Комил Исмоилович Алламжонов 2018 йилнинг ноябрь ойида Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига (олдинги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги) директор этиб тайинланган эди.
Саида Мирзиёева эса, 2019 йилнинг 12 апрель куни АОКА директори ўринбосари сифатида фаолият бошлаган эди.
LiveБарчаси