Колумбияда Туркияга юборилган 5 тонна кокаин ушлаб қолинди
Олам
−
10 Июнь 2020
4802Колумбия полицияси гиёҳванд моддалар сотувчилар Туркияга юбормоқчи бўлган Буэнавентура портида деярли беш тонна кокаинни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат гиёҳвандликка қарши кураш департаменти хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, кокаин гидрохлориди гранулалардаги каучук билан аралаштирилган ва у Туркияга юборилган.
Таъкидланишича, мусодара қилинган гиёҳванд моддалар нархи тахминан 265 миллион долларни ташкил қилади.
Маълумот учун, кокаин плантацияларининг деярли 90 фоизи Колумбия, Перу ва Боливияда жойлашган. Гиёҳванд модда етиштирувчи ва уларни сотувчилар ушбу маҳсулотларини Осиё ва Европага ўтказишга ҳаракат қилади. Аммо ҳуқуқ-тартибот ва разведка бўлинмалари томонидан ҳар йили 10 минглаб тонна турли хил “заҳри қотиллар” ушлаб қолинади.
LiveБарчаси