Колумбияда карантин қоидасини бузганлар ўлдириляпти

Олам

image

Колумбияда мамлакатда жорий қилинган карантин режимини бузганларни ўлдирувчи қуролли гуруҳлар пайдо бўлди. Ҳозиргача ўн киши уларнинг қурбони бўлди.

Бундай қуролли гуруҳлар Колумбиянинг 32 штатидан 11 тасида пайдо бўлган. Гуруҳ аъзолари маҳаллий аҳолини ўз талаблари ҳақида варақалар ва WhatsApp орқали хабардор қиляпти. Хусусан, улар комендантлик соати жорий қиляпти, одамларнинг уйидан чиқишига рухсат бермаяпти, дўконларнинг иш вақтини қисқартиряпти, ҳудудга чет элликлар ва бошқа минтақалардан келганларни киритмаяпти.

Қоидаларни бузганларга таҳдид қилиняпти, баъзида ўлдириляпти. Ҳозиргача боғда айланиб юрганлар ва тақиқловларга қарши бўлган бирлашма раҳбари ўлдирилди.

Колумбиядаги жамоат ташкилотлари ваҳима кўтариб, ҳукуматни чекка ҳудудлардаги вазиятга таъсир ўтказа олмасликда айблаяпти.

Маълумот учун, Колумбия дунёда коронавирус тарқалиши бўйича 19-ўринда бўлиб турибди. Мамлакатда 165 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган. Уларнинг 5 814 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Колумбияда

Баҳолаганлар

621

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар