Коллеж директорининг кирдикорлари 2 йилдан кейин фош бўлди

Жамият

image

Оҳангарон педагогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи директори мазкур коллежда умуман ўқимаган қизга дипломни расмийлаштириб берган. Мазкур диплом билан фуқаро ишга ҳам жойлашиб, 2 йил давомида ишлаган.

Оҳангарон туман прокуратураси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари жараёнида аниқланишича, Оҳангарон педагогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи директори лавозимида ишловчи фуқаро Б.Д. таниши М.Н. билан олдиндан тил бириктириб, жиноий ишга қўл урган.

Н.М. гарчанд мазкур коллежда таҳсил олмаган бўлса-да, коллежнинг ихтисослаштирилган (махсус) ва бошланғич таълим муассасалари тарбиячиси йўналиши битирувчи талабаси A.С. номига берилиши лозим бўлган дипломни қайд этиш дафтарига сохталаштириб, дипломни Н.М.нинг номига қалбакилаштирилган.

Қалбаки диплом билан фуқаро Н.М. 2018 йил сентябрь ойида Оҳангарон шаҳридаги 4-сонли мактабга бошланғич таълим ўқитувчиси вазифасига ишга кирган.

Коллеж директори Б.Д. Жиноят кодексининг 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқуқидан маҳрум этилган. Унга 1 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Фуқаро Н.М.га эса уч нафар фарзандларини ёлғиз ўзи тарбия қилаётганлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, айбини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 70 моддасига асосан жазодан озод этилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг