Коинотда йирик портлаш содир бўлди
Олам
−
28 Февраль 2020 12656 1 дақиқа
Халқаро радиоастрономия тадқиқотлари марказининг мутахассислари коинотда юз берган Катта портлашдан кейинги энг кучли портлашни қайд этишди. Бу ҳақида “EurekAlert” нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, портлаш Ер сайёрасидан 390 миллион ёруғлик йили масофада жойлашган жуда катта қора туйнукда содир бўлган.
Aстрономларнинг таъкидлашича, портлаш натижасида аввалги рекорд кўрсаткичдан беш баравар кўп бўлган электр энергияси ажралиб чиққан.
Портлаш сабабларига ҳозирча аниқлик киритилгани йўқ.
Live
Барчаси
Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди
26 Октябрь
Индонезияда ҳаво сифати кескин ёмонлашди
26 Октябрь