Кобул фаоллашди: “Толибон”нинг 160 нафар аъзоси йўқ қилинди

Олам

image

Сўнгги вақтларда ОАВда “Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг қатор туманларида ўз назоратини ўрнатгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳаракат АҚШ қўшинлари мамлакатни тарк этишни бошлаши билан фаоллашиб қолганди. Аммо бугунгача Афғонистон ҳукумати толибларга у ёки бу шаклда жавоб қайтаргани ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаганди. Афтидан, расмий Кобулнинг ҳаракатсизлиги ниҳоясига етган кўринади.

Негаки кеча, 14 июнь куни Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари “Толибон” ҳаракатининг 160 жангарисини йўқ қилди. Ўтган кун давомида 9 та вилоятда олиб борилган операцияларда ҳаракат аъзоларининг 100 дан ортиғи жароҳатланган, деб хабар бермоқда РИА Новости. 

Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган операциялар натижасида сўнгги 24 соат ичида Қундуз, Ғазни, Бадғис, Ҳирот, Ҳилманд, Гўр, Нангарҳар, Вардак ва Бадахшон вилоятларида 160 нафар толиб ўлдирилди ва 108 нафари яраланди.

Маълумот учун, “Толибон” июнь ойининг бошидан бери Афғонистоннинг Давлат Обод, Фарёб провинциясининг Қайсар ҳамда Гҳор провинциясининг Шаҳрек ва Урузган провинциясининг Гизоб туманларини ўз назоратига олди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш ишларини бошлаб юборди. Шу вақтгача Америка ўз ҳарбий контингентининг учдан бир қисмини бу мамлакатдан олиб чиқиб кетди.

Маълумот ўрнида, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади. Келишувга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач, аниқроғи 2021 йилнинг майигача Афғонистонни тарк этиши керак эди. Бироқ бу жараённинг “старт” олиши бироз кечикди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни Президент Жо Байден АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунланганини ва 1 майдан бошлаб ушбу мамлакатдан қўшинларини олиб чиқишни бошлашини эълон қилди. Унга кўра, қўшинларни олиб чиқиб кетиш 11 сентябргача якунланиши керак.

Исломжон Омонжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг