Кластерлар эҳтиёжидан ортиқ толани ойма-ой мажбурий биржага чиқариши белгиланди

Жамият

image

Энди кластерлар ўз эҳтиёжидан ортиқ толани ойма-ой мажбурий биржага чиқаради. Бу ҳақда бугун, 28 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Қайд этилишича, ички бозорда танқислик туфайли пахта толасининг нархи халқаро биржалардан юқори бўлиб, 1 тоннаси 37 миллион сўмгача етмоқда. Оқибатда 22 мингдан зиёд ходим ишлайдиган 59 та ип-йигирув корхонасига ойига 25 минг тонна тола етишмайди.

Шу боис, Сардор Умурзоқов бошчилигида Республика комиссия назорати остида Нью-Йорк биржасида пахта толаси нархи кескин ошса, тола маҳаллий биржага 10 фоиз чегирма билан қўйилади. Шунингдек,

•  кластерлар ўз эҳтиёжидан ортиқ толани ойма-ой мажбурий биржага чиқаради;

•  барча ип-калава корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг камида 30 фоизини биржа орқали сотади;

•  биржада сотиб олинган ип-калава учун тўловни банк кафолати орқали 3 ойгача бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий этилади;

•  қайта ишлаш қувватларига эга бўлмаган кластерларга имтиёзли кредит 14 ойга берилади (ҳозир – 24 ой).

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг