КХШТ саммити: Жапаров иттифоқчилар ўртасидаги қуролли тўқнашув бўйича “конкрет” таклиф берди
Олам
−
16 Сентябрь 2021
14606Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти иштирокчиси ҳисобланган бир мамлакат бошқа давлатга ҳужум қилган тақдирда ҳаракат механизмини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда у КХШТ кенгашининг йиғилиши чоғида маълум қилди, деб хабар берган Қирғизистон давлат раҳбари матбуот хизмати. https://tass.ru/mezhdunarodnaya-panorama/12419153
“Президент минтақадаги вазиятни инобатга олган ҳолда, КХШТга аъзо бир давлат бошқа давлатга қуролли тажовуз қилган тақдирда, ташкилот ичида тезкор жавоб бериш ва қарорлар қабул қилиш механизмларини ишлаб чиқиш каби бир қатор таклифларни билдирди”, дейилган хабарда.
Шунингдек, учрашув чоғида Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазият масаласини кўтарган.
“Қирғиз-тожик давлат чегараси чизиғида давом этаётган кескинлик ташкилотнинг барча аъзо давлатларининг алоҳида эътиборини қаратишга мажбур қилади”, деган Жапаров.
Шу билан бирга, Қирғизистон раҳбари Бишкек “ўз фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш учун КХШТ шериклари билан ўзаро манфаатли барча масалалар бўйича стратегик мулоқотни давом эттириш” ниятида эканига ишонтирган.
“Қирғизистон Республикаси очиқ ва демократик давлат бўлиб, мустақилликнинг дастлабки кунларидан қўшни давлатларга ва умуман дунёнинг барча давлатларига нисбатан изчил, дўстона, яхши қўшничилик ва мувозанатли сиёсат олиб борди ва олиб бормоқда. Қирғизистоннинг давлатлар ўртасидаги низоларни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш ҳамда музокара столидаги сиёсий ва дипломатик усуллар билан ечиш зарурлиги ҳақидаги позицияси ҳозир ҳам ўзгармаган”, деган Жапаров.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғи яқинидаги “Головной” сув олиш жойидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлди. 29 апрелда Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувга айланди. 30 апрель ва 1 май кунлари Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен ва Лайлак туманларида отишмалар юз берди.
1 май куни томонлар отишмани тўлиқ тўхтатиш ва чегарадан кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олишга муваффақ бўлди. Худди шу куни тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетди.
LiveБарчаси