КХДРга қарши баҳс олдидан Ўзбекистон жиддий йўқотишга учради
Спорт
−
05 Сентябрь
18509Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусанов жароҳат сабабли КХДРга қарши ЖЧ-2026 саралаш ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Шифокорларнинг тавсиясига кўра, футболчининг кичик жароҳати жиддий кўриниш олишидан сақлаш мақсадида мураббийлар штаби уни майдонга туширмасликка қарор қилган.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси ҳисобланади. 20 ёшли ҳимоячи жорий мавсум клуби сафида 3 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Transfermarkt'га кўра ҳимоячининг қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси