КХДРда юзага келган оғир вазият туфайли 12 давлат элчихонаси ёпилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Корея Халқ Демократик Республикасида 12 давлатнинг дипломатик ваколатхоналари ўз фаолиятини тўхтатди ва мамлакатдаги оғир вазият, шу жумладан товар ва дори-дармонларнинг етишмаслиги сабабли халқаро гуманитар ташкилотларнинг барча чет эллик ходимлари КХДРни тарк этди. Бу ҳақда Россиянинг Пхеньяндаги элчихонаси Facebook'даги саҳифасида маълум қилган.  

Хабарга кўра, жорий йилнинг 18 март куни 38 нафар чет эл фуқароси мамлакатни тарк этган ва бу "КХДРдан дипломатик ваколатхоналар ходимларининг жамоавий кетиши"нинг охиргиси эмас. 

"Бир нарса аниқ, афсуски, бу охиргиси бўлмайди, чет элликларнинг бу ердан кўчиши давом этади. Ҳозирги пайтда ҳам бу ерда 290 нафардан кам чет эллик қолган.

Корея пойтахтидан чиқиб кетаётганларни тушуниш мумкин. Ҳар ким ҳам мисли кўрилмаган умумий чекловларга, зарур товарларнинг, шу жумладан дори-дармонларнинг кескин танқислигига ва соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олмасликка дош беролмайди", дейилган баёнотда. 

Таъкидланганидек, мамлакатда Буюк Британия, Венесуэла, Бразилия, Германия, Италия, Нигерия, Покистон, Польша, Чехия, Швеция, Швейцария ва Франциянинг дипломатик ваколатхоналари ёпилган.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР

Баҳолаганлар

552

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг