КХДРда номаълум безгакка чалинганлар сони тобора ортяпти 

Олам

image

Шимолий Кореяда кеча, 14 май куни юқори иситма билан касалланган 296 мингдан ортиқ янги бемор қайд этилди, яна 15 киши вафот этди, касалликка чалинганлар сони 820 мингдан ошди. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.  

Жорий йилнинг апрель ойи охиридан бошлаб мамлакатда номаълум безгак авж ола бошлаган. Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситаларининг бир қатор хабарларидан хулоса қилиш мумкинки, мамлакатда коронавирус тарқалмоқда, аммо аниқ қанча беморнинг COVID-19 билан касалланиши ҳақида маълумотлар берилмаган. 

Таъкидланишича, 13 май кечки пайтдан бошлаб, 14 май соат 18:00 гача мамлакатда юқори иситмага чалинган беморлар сони 296 мингдан ортиқ кишига кўпайган, яна 15 киши вафот этган. 252 мингдан ортиқ бемор тузалиб кетган. 

Апрель ойининг охиридан 14 майгача иситмаси бўлган беморларнинг умумий сони 820 мингдан ортиқ кишини ташкил этади, улардан 496 минг нафари тузалиб кетган, 324 мингдан ортиғи ҳали ҳам даволанмоқда. 

Айни пайтда қурбонлар сони 42 кишини ташкил этмоқда. Улардан камида биттасида таҳлиллар натижасида BA.2 коронавирус штамми (omicron) аниқланган. 

Шимолий Корея мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг кўрсатмаси билан “юқори даражадаги фавқулодда эпидемияга қарши тизим” ўрнатган, барча шаҳар ва туманларда локдаун жорий этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг