КХДРда безгак билан оғриганлар 2 млндан ошиб кетди
Олам
−
20 Май 2022
5001КХДРда юқори иситма билан касалланганлар сони 2,2 миллион кишидан ошди. Кеча, 19 май куни 263 мингдан ортиқ янги бемор аниқланди, икки киши вафот этди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берган.
Вафот этганларнинг умумий сони 65 нафарга етган. 19 май ҳолатига кўра, 1,5 миллионга яқин бемор тузалиб, 750 мингга яқин бемор даволанмоқда.
Шимолий Кореядаги бир қатор давлат оммавий ахборот воситаларининг хабарларидан хулоса қилиш мумкинки, мамлакатда коронавирус тарқалмоқда, аммо юқори иситма билан оғриган беморларнинг қанча қисми COVID-19 билан касаллангани ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг кўрсатмаси билан “юқори даражадаги фавқулодда эпидемияга қарши тизим” жорий қилинган. Расмийлар ҳарбийлардан фойдаланган ҳолда ҳудудларни барча зарур нарсалар ва дори-дармонлар билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Шимолий Корея ҳукумати зарур дори-дармонлар, ниқоблар ва ҳимоя костюмларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Вилоят, шаҳар ва туман халқ қўмиталари ходимлари барча зарур товарларни ҳудудларга етказиб беришни йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда.
Маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакат миқёсида 30 минг кишидан иборат 8000 га яқин турли хил хизмат кўрсатиш бўлинмалари аҳолини асосий эҳтиёжлар билан таъминлайди. Дори-дармонларни етказиб беришда КХДР армиясининг ҳарбий-тиббиёт отрядлари аскарлари ҳам қатнашмоқда.
Эпидемияга қарши курашда нафақат тиббиёт ходимлари, балки тиббиёт муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари, ҳатто соғлиқни сақлаш соҳасида тажрибага эга 2,4 минг нафардан ортиқ нафақадаги кўнгиллилар ҳам иштирок этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь