КХДР ядровий синовлар полигонини тиклашни бошлади

Олам 4821
image
-

БМТ Бош котибининг Яқин Шарқ, Осиё ва Тинч океани бўйича ёрдамчиси Холид Хари кеча, 11 май куни Шимолий Кореянинг “Пхунгери” ядро полигонида қурилиш ишлари қайта бошлангани ҳақида далиллар борлигини айтди.

“2018 йилда ёпилган деб эълон қилинган “Пхунгери” ядро полигонида қурилиш ишлари қайта бошлангани ҳақида далиллар бор”, дейди у БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби ёрдамчисининг сўзларига кўра, бу КХДР ядро дастурининг ривожланишидан далолат беради.

Корея Республикаси Миллий разведка хизмати раҳбари Пак Жи Вон,  КХДР ҳукумати май ойида, Жанубий Кореянинг сайланган Президенти инаугурацияси ва АҚШ етакчиси Жо Байденнинг Сеулга ташрифи оралиғида ядровий синовлар ўтказиши мумкинлигини айтган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 206
Рейтинг: 2.9
t
×