Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
03 Май 2020
11430КХДРга Жанубий Корея томонидан ўқотар қуроллардан бир неча марта ўт очилди. Бу ҳақда “Ренхап” агентлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ўқ узишлар маҳаллий вақт билан соат 07:41 да демаркация чизиғининг марказий қисмида Жанубий Кореянинг кузатув пункти томон йўналтирилган.
Бундай воқеалар бўйича кўрсатмаларга мувофиқ ва қўмондон буйруғига биноан Жанубий Корея ҳарбийлари бунга жавобан иккита огоҳлантирувчи ўқ узган.
Отишма оқибатида ҳеч қандай моддий зарар етмаган ёки тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Аниқлик киритилишича, Жанубий Кореянинг ҳарбий кучлари тайёр ҳолга келтирилган. Чегарада нима содир бўлганини икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқа линияси орқали аниқлашга киришилган.
Маълумот ўрнида, Корея яримороли расман уруш ҳолатида ҳисобланади. Сабаби 1950-1953 йилларда икки давлат ўртасида бўлган уруш тинчлик сулҳи тузиш билан эмас, балки ярашув ҳақидаги келишув имзоланиши билан тугаган. Икки давлат ўртасидаги қуролсизлаштирилган ҳудуд 38-параллел бўйлаб ўтиб, яриморолни деярли иккита тенг қисмга ажратиб туради.
LiveБарчаси