КХДР Россияга қурол сотмаганини иддао қилмоқда. Дунё бунга ишонадими?

Олам

image
0:00
0:00
download

Шимолий Корея ҳеч қачон Россияга қурол ва ўқ-дори экспорт қилмаган, қилмоқчи ҳам эмас. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлигига Миллий мудофаа вазирлигининг исми ошкор этилмаган ходими маълум қилди.

“Сўнгги пайтларда АҚШ ва бошқа душман кучлар КХДР ва Россия қурол битимларини тузиб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюциясини бузаётгани ҳақидаги миш-мишларни тарқатмоқда. Биз Россияга илгари ҳеч қачон қурол ёки ўқ-дори экспорт қилмаганмиз ва экспорт қилишни ҳам режалаштирмаяпмиз”, дейди ходим.

Хўш, бунга дунё ҳамжамияти ишонадими?

Мутахассисларнинг фикрича, Шимолий Корея назарий жиҳатдан рус артиллерияси ва ўқ-дориларининг асосий манбаига айланиши мумкин, чунки ҳар икки давлатда мудофаа тизимлари совет давридаги лойиҳаларга асосланган.

Сеулдаги Ивҳа университети профессори Леиф-Эрик Исли Шимолий Корея режимининг қурол сотишдан бош тортиш ҳақидаги баёнотларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш кераклигини айтган.

Қайд этиш керакки, Эрон ҳам Шимолий Корея каби Россияга қурол етказиб беришни расман рад этган, бироқ АҚШ разведкаси Россия ҳарбийлари Теҳронга Эронда ишлаб чиқарилган "Моҳажер-6" ва "Шаҳед" дронларини назорат қилиш курсидан ўтиш учун борганлигини маълум қилган.

Шунингдек, Шимолий Корея Украина шарқидаги тан олинмаган ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олган ва Москва билан дўстликни мустаҳкамлашга ваъда берган.

Шу билан бирга, Шимолий Кореянинг сентябрь ойида мамлакатни ядровий давлат деб эълон қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ким Чен Ин бу қарорни қайтариб бўлмайдиган деб атаган ва мамлакатни ядросизлантириш бўйича ҳар қандай музокаралар ўтказиш имкониятини рад этган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ разведкаси Россия Шимолий Кореядан миллионлаб артиллерия снарядлари ва ракеталарини сотиб олаётганини, бу глобал санкциялар унинг таъминот занжирларини кескин чеклаб қўйганини ва Москва ҳарбий таъминот учун қувғинди давлатларга мурожаат қилишга мажбур бўлганини маълум қилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг