КХДР ракета синовларининг “ўлжа”си ким(лар) эканини маълум қилди

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси давлат матбуоти, ва ниҳоят, мамлакатнинг сўнгги пайтларда ўтказган ракета синовларининг сирларини ошкор қилишни бошлади. Бу ҳаракатларнинг барчаси КХДРнинг Жанубий Кореядаги потенциал нишонларни ўққа тутишга тайёрлигини кўрсатишга мўлжалланган симуляция қилинган режаларнинг бир қисми эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда CNN маҳаллий нашрларга асосланиб хабар берди.

АҚШ, Жанубий Корея ва Японияга яқин ҳудудларда ўтказилган сўнги пайтлардаги синовлар Пхеньян ўзининг "улкан қуролли кучларини" жалб қилиш орқали минтақавий кучларга жавоб беришга тайёрлигини кўрсатди, дейди Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) машғулотларни назорат қилувчи етакчиси Ким Чен Иннинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.  

KCNA маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг “тактик ядровий операция бўлинмалари”нинг сўнги еттита машғулоти унинг ядровий жанговар кучлари белгиланган вақтда, белгиланган жойларда, белгиланган объектларни йўқ қилишга тўлиқ тайёр эканлигини кўрсатди.

Шимолий Корея нимани синовдан ўтказди?

Шимолий Корея ишчилари ядровий қуролларни тез ва хавфсиз ташишни текшириш учун “тактик ядро каллакларини юклаш” деб таърифланган машқларни бажариш учун 25 сентябрь куни сув омбори остидаги машғулотларда қатнашгани айтилмоқда.

Уч кундан сўнг, улар уруш пайтида "Жанубий Кореянинг операция зоналаридаги аэропортларни зарарсизлантиришда" қўлланиладиган ракетага тактик ядро каллагини юклашни симуляция қилди.

Жанубий Кореядаги асосий ҳарбий объектлар орасида АҚШ армиясининг Камп Хамфриси базаси ҳам бўлиб, у 36 000 дан ортиқ америкалик ҳарбий хизматчилар, фуқаролик ишчилари, пудратчилар ва оила аъзоларидан иборат АҚШнинг мамлакат ташқарисидаги энг йирик ҳарбий объектидир.”

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, 10 октябрь кунидаги ҳисоботлар Шимолий Корея ўзининг синов дастури бўйича олти ойлик сукунатини бузди. Бундан олдин, тестлар ҳақидаги эълон ва тасвирлар одатда эртаси куни тақдим қилинарди.

KCNA ҳисоботида айтилишича, 25 сентябрдан 9 октябргача бўлган сўнгги машғулотлар “душманларга кучли ҳарбий реакция огоҳлантириши” ҳамда мамлакатнинг жанговар қобилиятини текшириш ва яхшилаш учун мўлжалланган.

Ҳисоботда Ким Чен Ин Жанубий Корея ва АҚШни “душманлар” деб атаган ва улар билан музокара олиб боришга ҳожат йўқлигини айтган.

Ким Чен Ин яна Пхеньян душманларнинг ҳарбий ҳаракатларини синчковлик билан кузатишини ва керак бўлса, “барча ҳарбий қарши чораларни кўришини” таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари, Жанубий Корея ва Япония Шимолий Кореянинг сўнгги ракета синовларига қарши қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди.

Мусулмон Зиё


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг