Киевдаги Россия элчихонасида Россия байроғи расман пастга туширилди

Олам

image
Олий Рада Россияни БМТ ва ЕХҲТдан чиқариб юборишни сўрамоқда north_east

Олий Рада Россияни БМТ ва ЕХҲТдан чиқариб юборишни сўрамоқда

Бугун, 23 февраль куни Киевдаги Россия элчихонасида давлат рамзларидан бири бўлган Россия байроғи пастга туширилган. Бу ҳақда Киевдан туриб ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Дипломатик ваколатхона ҳудудида фаолият бутунлай тўхтатилган. Элчихона атрофида Миллий гвардия отрядлари ва воқелар ривожини ёритиб бораётган телевидение журналистлари кўриниш бермоқда, холос.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудидаги дипломатик ваколатхоналар ва элчихона ходимларини эвакуация қилишни бошлаши ҳақида маълум қилган эди. 

Дипломатик миссия вакилларидан бири матбуотга “эвакуация аллақачон бошланиб бўлди”, дея билдирган.

Россиянинг Украина пойтахти Киевда элчихонаси, шунингдек, Харков, Одесса ва Лвовда бош консуллик ваколатхоналари мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

603

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг