Киев шаҳрининг чироқлари ёна бошлади, бироқ...

Олам

image

Украина пойтахти Киевдаги электр тармоғи барқарорлашмоқда, бироқ фавқулодда вазиятларда шаҳарда чироқ ўчиши ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Бу ҳақда Киев шаҳар ҳарбий бошқармасининг Telegram саҳифаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, 28 ноябрь куни шаҳар аҳолиси 9 соатдан ортиқ, 30 ноябрь куни эса 7 соатдан ортиқ вақт мобайнида электр энергияси таъминотисиз қолган. Маъмурият вакиллари Киев аҳолисини электр энергиясини тежашга чақирди, хусусан, аҳолидан фавқулодда чироқ ўчишларидан кейин уйдаги барча электр жиҳозларини бир вақтнинг ўзида ёқмаслик сўралган.

“Электр энергиясини тежаб ишлатиш узилишлар вақтини қисқартиради ва тўлиқ электр таъминотини тезроқ тиклайди”, дейилади маъмурият хабарида.

Аввалроқ “Укренерго” раҳбари Владимир Кудрицкий Россиянинг ракета ҳужумлари натижасида мамлакатдаги барча йирик гидро ва иссиқлик электр станциялари зарар кўрганини маълум қилганди. 29 ноябрь куни Украинада электр қуввати тақчиллиги 30 фоизга баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Американинг NASA космик агентлиги сунъий йўлдош орқали Украинанинг тўлиқ зулматда қолгани тасвирини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ukraina Elektr

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар