Киев марказида минглаб одамлар ҳайвонлар ҳуқуқлари учун митинг ўтказди (видео)

Олам

image

Бугун, 5 сентябрь куни Украина пойтахти Киевда “Заифларни ҳимоя қилиш — кучлилар иши” шиори остида ҳайвонлар ҳуқуқлари учун юриши бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, минглаб одамлар Киев марказидаги Тарас Шевченко боғида тўпланган. Кейин улар пойтахтнинг марказий кўчаси – Крешатик томон юрган.

“Укринформ” агентлиги хабарига кўра, иштирокчилар қўлларида “Ҳайвонларни ўлдиришни бас қилинг”, “Ҳайвонларни қутқаринг”, “Тенгмиз!” (одамлар ва ҳайвонларнинг ҳуқуқлари тенглиги талаби) каби чақириқ ёзилган плакатларни кўтариб олган. 

Шу каби шиорлар юриш пайтида ҳам айтилган. Шундай қилиб, одамлар Украинадаги ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликни тўхтатишни талаб қилиб, ҳайвонларнинг циркларда, ҳайвонот боғларида, дельфинарияларда, мўйнали фермалар ва бошқа шунга ўхшаш муассасаларда ишлатилиши ҳамда инсонлар қўлида қўғирчоққа айлантирилишига қарши чиқмоқда. 

Тадбир ғояси бутун Украинани қамраб олган. Шунга ўхшаш чиқишлар мамлакатнинг яна 30 та шаҳрида бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг