Киев Хитойга тинчлик формуласини берган ва жавоб кутмоқда – Зеленский
Олам
−
22 Март 2023
8191Президент Владимир Зеленский Украина ўзининг тинчлик формуласини дипломатик каналлар орқали Хитойга топширганини маълум қилди.
“Хитойга биз дипломатик каналлар орқали очиқчасига тинчлик формуласини ва ушбу формулада иштирок этиш таклифини етказдик. Биз мулоқотга таклиф қиламиз ва жавоб кутамиз”, дейди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш бу фақат можарони музлатишдир. Бу Россияга раҳбарининг ягона хоҳиши – Украинани босиб олиш истагини амалга ошириш учун тайёрланишга имкон беради, холос.
Тинчлик бўйича Украина формуласи
2022 йилнинг ноябрида G20 саммитида Зеленский тинчликка эришиш учун Украина формуласини тақдим этган ва хорижий етакчиларни Украинага уни амалга оширишда ёрдам беришга чақирган. Формула 10 банддан иборат бўлиб, у радиация ва ядро хавфсизлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, энергия хавфсизлиги, барча маҳбусларни ва депортация қилинганларни озод қилиш, БМТ низомини амалга ошириш ва Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда жаҳон тартибини тиклаш, рус қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, адолатни қайтариш, экоцидга қарши курашиш, эскалациянинг олдини олиш, урушнинг тугашини белгилашни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги жорий йилнинг 24 февраль куни Украинадаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш режасини эълон қилганди. Ҳужжат 12 банддан иборат бўлиб, унинг асосий бандлари тинчлик музокараларини қайта бошлаш ва ҳарбий ҳаракатларни Россия фойдасига тўхтатиш ҳақида эди.
LiveБарчаси