Киев Германиядан 1,7 млрд евролик гаубицалар сотиб оляпти

Олам

image

Германия ҳукумати Украинага 100 та “Panzerhaubitze 2000” ўзиюрар гаубицаларини сотишни маъқуллади. Бу ҳақда “Spiegel” нашри хабар берди.

Ушбу гаубицалар Германиянинг “Krauss-Maffei Wegmann (KMW)” хусусий компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Апрель ойида Киев KMW’га “Panzerhaubitze 2000” сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилган. Шу сабаб Германия расмийлари келишувни маъқуллаган.

Рухсат олингани ҳақидаги маълумотни KMW вакили тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, компания 11 июль куни Германия расмийларига тегишли ариза билан мурожаат қилган ва икки кундан кейин розилик олган.

Битим Украинага 1,7 миллиард еврога тушадиган 100 дона ўзиюрар гаубица ишлаб чиқаришни кўзда тутади. “Spiegel” маълумотларига кўра, бу миқдор аввалги етказиб беришдан бир неча баробар кўпдир, улар тахминан 600 миллион еврога баҳоланган.

КМW зудлик билан гаубицаларни ишлаб чиқаришни бошлайди, бироқ Украинага биринчи қуроллар қачон келиши ҳозирча аниқ эмас. Барча гаубицаларни ишлаб чиқариш учун эса бир неча йил керак бўлади.

Маълумот ўрнида, КМW 1998 йилда “Panzerhaubitze 2000” ўзиюрар қуролини ишлаб чиқди. У 155 мм гаубица билан жиҳозланган. “Panzerhaubitze 2000”нинг ўқ-дорилар юки 60 та патрон ва 228 модулли ёқилғи зарядини ташкил этади ва гаубицанинг отиш масофаси 30-40 км. “Pzh 2000” дақиқасига ўнтагача ўқ узиши мумкин ва у дунёдаги энг илғор гаубицалардан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг