Киев Фаластин давлатчилигини тан олади – Зеленский
Олам
−
03 Июнь
5538Украина Фаластинни давлат сифатида тан олади. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский Сингапурдаги “Диалог – Шангри Ла” конференциясида маълум қилди.
“Украина икки давлатни тан олади: Исроил ва Фаластин. У Исроил тўхташи, бу можаро тугаши ва тинч аҳоли жабр кўрмаслиги учун ҳамма нарсани қилади”, деган Украина Президенти.
Зеленский 2023 йил кузида Исроилни қўллаб-қувватловчи баёнотларига ҳам аниқлик киритди.
“Украина агар ҲАМАС террорчилари (бу Исроил тинч аҳолисига ҳужумнинг биринчи куни эди) тинч аҳолига ҳужум қилса, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини айтди. Шундан сўнг, Исроил Ғазода бўлганида ва гуманитар инқироз юзага келганида, Украина: биринчидан, Ғазога гуманитар ёрдам беришга тайёр, иккинчидан, халқаро ҳуқуқ ҳурмат қилиниши керак, деди. Шунинг учун, илтимос, икки даврни аралаштириб юборманг ва уларни бир даврга аралаштирманг”, деди Зеленский.
Украина Совет Социалистик Республикаси (УКСР) 1988 йилда Фаластинни давлат сифатида тан олди. Кейин Украина ССРнинг тан олиниши халқаро ҳуқуқларнинг узлуксизлиги билан Украинага ўтди. 1992 йилда Фаластин Украина мустақиллигини тан олди, 2001 йилда эса Киевда Фаластин консуллиги очилди.
LiveБарчаси