Китобда фуқаро 3-4 киши томонидан калтаклангани айтилди. БП ҳолатга изоҳ берди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Китоб туманида фуқарони 3-4 киши ваҳшийларча калтаклаб, қўл ва оёқлари боғлаб адирликка ташлаб кетишгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Маълум бўлишича, ҳодиса қариндошлар ўртасида содир бўлган.

Маълумотга кўра, мазкур воқеа жорий йилнинг 24 июль куни Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Панжи” МФЙда содир бўлган. Маълум қилинишича, ўша куни соат 17:00 лар атрофида фуқаро Х.Ғ. қайноғаси С.Б.ни “Қўйларимга укол қилишга ёрдам берасан”, деб уйидан олиб кетган ва ўзи раҳбарлик қилаётган “Қувватова Дилноз” фермер хўжалигининг дала майдонига олиб борган. У ерда қўйларга укол қилиб бўлишгач, бирга ўтириб, спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Улфатчилик давомида фуқаро С.Б. ҳеч бир сабабсиз Х.Ғ.нинг дуч келган жойига уриб, тепиб тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган. 

Фуқаро Х.Ғ. ҳушига келганидан сўнг уни калтаклаган С.Б. қайтиб келганини кўргач, ўша ерда турган белкурак билан қайноғасини калтаклаган. Эплай олмагинидан сўнг эса ётиб қолган С.Б.нинг иккала қўлини боғлаган ва унинг укаси С.Д.ни чақириб, уйига бериб юборган. 

Х.Ғ. томонидан белкурак билан калтакланган фуқаро С.Б. эса оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган. Туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, фуқаро С.Б.да бош мия чайқалиши, энса соҳасида эзилиб йиртилган жойлар борлиги, бурун суягининг ёпиқ синиши, ўнг томондан 5-6 қовурғаларининг ўрта қўлтиқ ости чизиғи бўйича синиши, аралаш шокнинг 2-3-даражаси каби тан жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг