Кисида Ҳиндистонда

Олам

image

Бугун, 20 март куни Япония Бош вазири Фумио Кисида Ҳиндистонга 22 мартгача давом этадиган ташрифини бошлади. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ариндам Багчи ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Япония Бош вазири Фумио Кисидани аэропортда Ҳиндистоннинг Тадбиркорлик, малака ошириш, электроника ва ахборот технологиялари вазири Ражив Чандрасекҳар кутиб олган. Кейин Кисида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашиб, кўламли мавзулар бўйича фикр алмашган. Япония ва Ҳиндистон ҳукумат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар мавзулари орасида уларнинг G7 ва G20 раислари сифатидаги устувор йўналишлари ҳам бўлган. 

Шунингдек, Япония Бош вазири ҳиндистонлик мавқедошини жорий йилнинг май ойида Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 саммитида иштирок этишга таклиф қилган. Моди таклифни қабул қилган. 

Маълумот учун, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония  ва АҚШни ўз ичига олувчи G7га бу йил Япония раислик қилмоқда. 2023 йил май ойида Хиросимада бўлиб ўтадиган G7 саммитида Украина томони Президент Владимир Зеленскийнинг  иштирок этишидан манфаатдор эканлигини билдирган, бироқ Кисида ва бошқа япон расмийлари бу масала бўйича ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини таъкидлаб келади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кисида Жанубий Корея Президенти Юн Сек Ёлни ҳам G7 саммитига таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Фумио Кисида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг