Кишинёвдаги Россия элчихонасига машинада бостириб кирилди
Олам
−
02 Август 2023
6431Бугун, 2 август куни номаълум шахс Россиянинг Кишинёвдаги элчихонаси дарвозасига Mercedes-Benz автомобилида қасддан бориб урилди. Бу ҳақда Молдова полицияси хабар берди.
Қайд этилишича, қочишга уринган ҳайдовчи йўл-йўлакай икки машинага ҳам зарар етказган ва Страшени шаҳрига (Кишинёвдан 23 км. шимоли-ғарбда жойлашган) кетаётганида қўлга олинган.
“Ҳозирда унга нисбатан зарур процессуал ҳаракатлар ўтказилмоқда”, дейилади хабарда. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот ўрнида, бу Россиянинг Молдовадаги элчихонасига қилинган биринчи ҳужум эмас. 2022 йилнинг октябрь ойида номаълум шахслар элчихона деворига ҳақоратли сўзлар ёзиб, бинога киришга ҳаракат қилган. Бундан ташқари, бино петардалар отилишидан зарар кўрган. Бу воқеадан ҳеч ким жабрланмаган.
Россия ҳодисани “душманлик найранги” деб атади. 5 августдан бошлаб Россиянинг Кишинёвдаги элчихонаси консуллик бўлими Молдова ҳукуматининг дипломатлар сонини қисқартириш қарорини имзолади. Унга кўра, дипломатик миссиянинг 70 нафар ходимидан 45 нафари мамлакатни тарк этиб, 25 нафар дипломат ва техник ходим ўз ишида қолади. Кишинёвликларнинг фикрича, айрим ходимлар мамлакатдаги вазиятнинг беқарорлашувига алоқадор бўлиши мумкин.
Моҳичеҳра Латипова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь