Кино арбоблари ва кино саноати вакиллари уюшмалари бирлаштирилади
Маданият-санъат
−
18:37 580 1 дақиқа
Ўзбекистон Кино арбоблари ва Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмалари бирлаштирилиб, Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 26 октябрь куни Президентнинг “Ўзбекфильм” киностудиясида киноижодкорлар билан ўтказаётган учрашувида маълум қилинди.
Президент учрашувда соҳада илм, таҳлил ва профессионал танқидчиликни ривожлантириш мақсадида “Киношунослар клуби” ташкил этилишини маълум қилган.
“Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси клуб фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Унинг Халқаро кинотанқидчилар федерацияси – FIPRESCI’га аъзо бўлишига кўмаклашади. Бу миллий фильмларнинг нуфузли халқаро фестиваллардаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.
Соҳа вакилларининг касбий ҳамжамиятини жипслаштириш учун Ўзбекистон Кино арбоблари ва Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмалари бирлаштирилиб, Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси ташкил этилади.
Палата соҳада ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш, ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқлари ва касбий манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларнинг профессионал ўсишига кўмаклашиш билан шуғулланади.
Ёш киноижодкорларнинг хорижда малака ошириши ва палата фаолияти молиявий-ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши белгиланди. Янги палата фаолиятини ташкил этиш ишларини бир ойда якунлаш топширилган.
Live
Барчаси