“Кино 5 кунда” танловида суратга олинган фильмлар намойиш этилади

Бизнес 3040
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали дастуридан қизиқарли тадбирлар ва ижодий учрашувлар давом этади.

Эртага куннинг биринчи қисмида “Ўзбекфильм” киноконцернида “Ёшлик” киностудияси томонидан кинофестиваль доирасида ўтказилган “Кино 5 кунда” танловида ўзбек ва хорижлик ёш режиссёрлар суратга олинган қисқа метражли фильмларнинг намойишлари бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “Кино 5 кунда” танловида 25 та қисқа метражли фильмлар суратга олинган. Унда Германия, Испания, Тожикистон, Арманистон, Россия ва бошқа мамлакатлардан келган ёш режиссёрлар иштирок этган.

Шунингдек, таниқли рус театри ва киноактрисаси Равшана Куркова билан ёш киноижодкорлар учун маҳорат дарси ташкил этилади. Маълумот учун, Равшана Куркова Тошкентда туғилган бўлиб, ҳозирда Россия Федерациясида ижод қилади.

Кинофестивалнинг таниқли хорижий меҳмонлари Люк Бессон ҳамда Рандҳир Капур билан ОАВ вакиллари, мутахассислар, ижодкорлар ва ёшлар учун матбуот анжумани ташкил этилади.

Куннинг иккинчи қисмида замонавий кинотехнологияларга оид давра суҳбати, шундан сўнг россиялик ижодкорларнинг янги фильмлари намойиш этилади ва муҳокамалар бўлиб ўтади.

Кечки дастурдан Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессионал кинооператор Сергей Мачильскийнинг маҳорат дарслари ўрин олган.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.1
t
×